АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг маълум қилишича, Обамани Кубада ҳурматсизларча кутиб олишган. У бу ҳақда ўз твиттерида айтиб ўтган.

“Президент Обама яқиндагина Кубага қўнди, аммо Рауль Кастро уни олқишламади ҳам. У Рим папаси ва бошқалар билан ҳам учрашди. Бирортасида унга нисбатан ҳурмат зоҳирланмади”, — деб ёзади Трамп.

Куба раҳбари, бошқа давлат раҳбарларини қабул қилгани сингари Барак Обамани аэропортда кутиб олмаган.