АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг синглиси оқ кукунли шубҳали мактуб олди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Номаълум кимсалар Филадельфия округ судьяси ҳисобланмиш Мариан Трамп Баррига шубҳали мактуб йўллашган.

ФҚБ вакилининг маълум қилишича, ФҚБ АҚШнинг махфий хизмати ва Адлия вазирлиги бўлими билан ҳамкорликда айбдорни аниқлаш ишини олиб бормоқда.

Воқеага оид ҳеч қандай қўшимча маълумотлар келтирилмаган.