Ростов вилоятининг Донецк суди украиналик ҳарбий учувчи Надежда Савченкони Луганск яқинида россиялик журналистларнинг ўлдирилишида айбдор деб топди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Савченко ВГТРК журналистлари Игорь Корнелюк ва Антон Волошиннинг қотиллигида айбдор деб топилди. У, шунингдек, тинч аҳолини ўлдиришга уринишда ва Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбдор деб топилди.

Ҳукм эшиттирилиши маҳаллий вақт билан соат 11 дан бери танаффуслар билан давом этмоқда ва 2 кунга чўзилиши мумкин.