АҚШ флотининг сув ости кемаси Арктикада муз машғулотлари вақтида музни ёриб юзага чиқди. Ёрилган муз қалинлиги ярим метрга яқинни ташкил қилди.

Ушбу ҳолат акс этган видеода кема оппоқ қор билан қопланган юзадан секин-аста чиқиб келаётганини кўриш мумкин.

Ушбу жараён илмий тадқиқотлар йўлида, Арктикада кеманинг имкониятларини баҳолаш ва текшириш доирасида амалга оширилди.