Хакерлар британиялик қўшиқчи Аделнинг шахсий фотосуратларини ижтимоий тармоқларга чиқариб юборишган. Бу ҳақда The Mirror хабар ёзган.

Хабар қилинишича, хакерлар қўшиқчининг 27 ёшли йигити Саймон Конеки билан суратларини, хусусан интим суратлар, болалик ва ҳомиладорликдаги суратларини тарқатишган.

"Мен Аделнинг шахсий суратларини интернетда кўриб, ҳайратда қолдим. Бу шахсий дахлсизликка тўғри келмайди, бундай қилинмаслиги керак эди", дейди хонанданинг дўстларидан бири бу воқеага муносабат билдириб.

Унинг қўшимча қилишича, қўшиқчи бу ишдан қаттиқ хафа бўлган ва бу ишни амалга оширганларни судга бермоқчи.

Бундан олдинроқ, ОАВда Адель ва Самон Конекининг турмуш қургани ҳақида хабар қилинган, қўшиқчининг вакили бу маълумотга изоҳ беришни истамаганди.