Хитой Миллий банки (Халқ банки) Хитойнинг молия тизимига тескари репо операцияси (қимматбаҳо қоғозларни уларни қатъий белгиланган нархда ортга сотиш мажбурияти билан харид қилиш) ёрдамида 130 млрд юандан (20,1 млрд доллар) кўпроқ маблағ киритди. Бу ҳақда банк сайтидаги хабарда айтилмоқда.

Хитой Халқ банки 7 кунлик муддат ва 2,25 фоизлик даромад билан репо операцияларини ўтказди. Аввалроқ 18 мартда Халқ банки Хитой иқтисодиётига 110 млрд юань (17 млрд доллар) киритганди. 

Банкнинг ушбу ҳаракатлари Хитой валютасининг сезиларли сакрашлари ортида юз бермоқда. 18 мартда Халқ банки жэньминьбининг (юаннинг расмий номи) долларга нисбатан курсини бирданига 0,51 фоизга (333 таянч пунктига), яъни 1 долларга 6,4628 юангача кўтарди. Бу 2015 йилнинг ноябридан бери қайд этилган энг юқори сакраш бўлди. 21 мартда юань курси 0,3 фоизга, яъни бир долларга 6,4284 юань кўрсаткичга пасайтирилди.