2016 йилнинг январь ва февраль ойларида Ер сайёрасида ҳаво ҳарорати бўйича янги рекордлар ўрнатилди. Жумладан, ҳавонинг исиб кетиши, қурғоқчилик ва тропик циклонларнинг фаоллашуви шу билан ифодаланади. Бу ҳақда Женевада Бутунжаҳон метеорология ташкилоти хабар берган.

Ердаги ўртача глобал ҳарорат 1961-1990 йилларга қараганда 0,76 даража юқори бўлган. 2016 йилнинг дастлабки икки ойи ҳам шу даража сақланиб қолган.

Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг маълум қилишича, денгизлардаги муз даражаси ва буғланиш ҳолати рекорд даражада тушиб кетган.