Зидан: “Реал”нинг мақсади – “Атлетико”дан ўтиб, чемпионатда 2-ўринни эгаллаш

Спорт 21 Март 2016 370

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўз жамоасининг Испания чемпионати 30-турида “Севилья”га қарши ўтказган учрашувидан жуда мамнун эканлигини айтди. Мадридликлар ўз майдонларида андалус жамоасини 4:0 ҳисобида тор-мор этдилар.

“Мен жамоамнинг хатти-ҳаракатларидан учрашувнинг биринчи дақиқасидан охирги дақиқасигача мамнун қолдим. Мен аввал айтгандек, биз энг яхши машғулотлар ҳафтасини ўтказдик, бу майдонда ҳам натижасини берди. Биз мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Айтганимиздек, миллий чемпионатдаги мақсадимиз – “Атлетико”ни ортда қолдириб, чемпионатни 2-ўринда якунлаш. Биз бу мақсадимизга жуда яқин қолдик ва ишлашда давом этишимиз керак”, деб Зидан айтган сўзларни келтириб ўтди Marca нашри.

Айни вақтда “Реал” “Барселона” ва “Атлетико”дан мос равишда 10 ва 1 очкога ортда қолиб, мусобақа жадвалида 3-ўринни эгалламоқда.

Кўпроқ янгиликлар