“H&M”нинг бир қанча кўйлаклари Парижнинг “Les Arts Décoratifs” манзарали санъат музейи экспонатларига айланди. La Depeche нашрининг хабарига кўра, сўз қайта ишланган материаллардан тикилган “Conscious Exclusive” коллекциясининг кўйлаклари ҳақида кетмоқда.

Бу кўйлаклар “Fashion Forward — Three Centuries of Fashion” кўргазмасида ҳам тақдим этилади. Кўргазмада оқшом либосларидан ташқари, “H&M”нинг машҳур дизайнерлари, масалан, Карл Лагерфельд, билан ҳамкорликда тайёрланган кўйлаклари ҳам тақдим этилади.

“Conscious Exclusive” коллекциясидаги кўйлаклар қайта ишланган шишадан тайёрланган майда мунчоқ тошлар ва сунъий қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Кийимларни яратишда, қайта ишланган денимдан тайёрланган денимитдан фойдаланилган. Коллекция сотувга апрель ойида чиқарилиб, нархи 15 евродан 500 еврогача ўрнатилади.