“Ўзавтойўл” Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” ва “Абу-Сахий” бозорлари атрофидаги йўлларни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания манбасига асосланиб, Sputnik хабар бермоқда.

Транзит оқим бозорларга олиб борувчи йўлларга йўналтирилади. Шу боис кичик халқа йўли бўйлаб, маҳаллий йўллар қурилади.

Бозорга борувчи ва келувчи автомобиллар тўғридан-тўғри ушбу халқа йўлига туша олишмайди. Бу йўлга бир неча километрдан сўнг ёндаш йўллар ёрдамида қўшилиш мумкин бўлади.

Кўриладиган ушбу чоралар ушбу йўлларда мавжуд автотиқилнчларнинг олдини олади. Нашр берган маълумотга кўра, ҳар иккала бозор ёнидаги йўллардаги ишнинг биринчи босқичи бошлаб юборилган.