Ўзбекистонда назорат касса машиналари терминаллар билан интеграцияланади

Ўзбекистон 22 Март 2016 2575

Ўзбекистон солиқ тизими маош ва ўхшаш тўловлар (пенсия, нафақа, мукофот пуллари)ни нақдсиз шаклда амалга оширишга ўтишни давом эттириш орқали аҳолининг банк пластик карталаридан фойдаланишини кенгайтиришда иштирок этади.

Давлат солиқ қўмитаcи ишлаб чиққан ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилган ҳукумат қарорига биноан, 2018 йил январдан чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи барча юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар аҳоли билан ҳисоб-китобни фақат онлайн назорат касса машиналари ҳамда махсус кодли чек берувчи тўлов терминаллари орқали амалга оширишлари керак.

Қонун лойиҳаси назорат касса машиналарининг замонавий моделларини аста-секинлик билан муомалага киритишни назарда тутади. Ушбу моделлар нақд пул тўлови амалга оширилганда давлат солиқ органларига онлайн маълумот етказиш хусусиятига эга.

Ҳужжатда ойлик ва бошқа тўловларни пластик карталарга ўтказишни рағбатлантирувчи чора-тадбирлар ҳам кўзда тутилган. Шундай тадбирлардан бири сифатида назорат касса машиналари чекларини олганлар ўртасида ютуқли ўйинлар ўтказилиши мумкин.

Уяли алоқа операторларига 3G база станциялари сонини кўпайтириш ва қамров зонасини, айниқса, чекка аҳоли ҳудудларида кенгайтириш вазифаси юклатилади.

2020 йилга келиб Ўзбекистонда пластик карталар орқали нақдсиз ҳисоб-китоб 1,5 баробарга кўпаяди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш Марказий банк, тижорат банклари ва Ўзбекистон банклар Ассоциацияси зиммасига юклатилган.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, 2016 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 16,3 миллиондан ортиқ пластик карталар муомалаг киритилган, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган терминаллар сони эса 183,1 минг донани ташкил этган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22942 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40525 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 154033 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43939 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 1680 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 3120 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1405 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 1177 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар