АҚШ ҳукумати Вашингтон томонидан Теҳронга нисбатан киритилган санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Эрон ҳукуматига пул маблағларини ўтказиш бўйича ноқонуний схемаларни ташкиллаштиргани учун туркиялик тадбиркор Реза Заррабга айблов эълон қилди.

Нью-Йорк прокуратурасининг хабар беришича, 33 ёшли тадбиркор “юз миллионлаб долларлик” транзакцияларни амалга оширган.

У Флорида штати Майами шаҳрида 19 март куни қўлга олинган эди. 21 март куни эса Нью-Йоркнинг Манхэттен судида Заррабга расмий айблов ўқиб эшиттирилди. Ундан ташқари, судда ушбу схемада иштирок этган икки эронликнинг иши ҳам кўрилмоқда.