Арнольд Шварцнеггер янги "Терминатор"да суратга тушади

Маданият 22 Март 2016 958

Голливуд актёри Арнольд Шварцнеггер фильмнинг навбатдаги қисмида суратга тушиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида "The Independent" нашри ҳабар беради.

Шварцнеггер одамзодни машиналарга қарши курашиш ҳақида сўзловчи ҳикояни экранга чиқаришни сабрсизлик билан кутаётганини тан олди. Айтиб ўтиш керакки 2016 йил бошларида Paramount Pictures кинокомпанияси ушбу фильмнинг ўз прокати графигидан олиб ташлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Актёр маълум қилган 6-қисм тўғрисидаги режалар барча учун янгилик бўлди. Чунки фильмнинг 2015 йилда чиққан 5-қисми муваффақиятсизликка учраган эди.

Сўз ўрнида айтиш керакки, ушбу роль актёрга “Йиртқич”, “Қирмизи жазирама”, “Командос” фильмлари каби машҳурлик келтирган.

Кўпроқ янгиликлар