Хитойлик сайёҳларга хизмат кўрсатиш стандартларини илгари сурувчи China Friendly Россия дастури энди халқаро бўлди – унга Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон сайёҳлик агентликлари қўшилади. Бу ҳақда лойиҳани ишлаб чиққан “Мир без границ” сайёҳлик ассоциацияси матбуот хизмати Gazeta.ru сайтига хабар берди

Янги ассоциациянинг мақсади хитойлик саёҳатчилар учун қулай шароитлар яратиш, уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ва шу орқали хитойлик сайёҳларни жалб этиш.

Хитойдан дам олувчилар оқимининг кўпайишида нафақат туристик сектор, балки иқтисодиётнинг ўхшаш соҳалари ҳам манфаатдор. Ҳозир Россиянинг China Friendly 36 лойиҳасида меҳмонхоналар, туристик компаниялар, ресторанлар, савдо марказлари ва томоша-намойиш объектлари иштирок этадилар. Компания тақдим этувчи хизматлар қатор талабларга жавоб бериши лозим. Хусусан, дастурнинг барча қатнашчилари маълумотларни хитой тилида тақдим этишлари, овқатланиш жойларида хитой миллий таомлари ва таомланиш таёқчаларини таклиф этишлари, дам олувчиларга эса розеткага учун адаптерлар, чойнаклар, шиппак ва хитойча матбуот тарқатишлари лозим.