22 март, сешанба куни Брюсселдаги кетма-кет портлашлар ҳақидаги хабарлар фонида жаҳон бозоридаги нефть нархи пасая бошлади.

Тошкент вақти билан соат 14:12 ҳолатига кўра, Brent маркасидаги нефтнинг май ойидаги фючерслари 0,14 фоизга — баррелига 41,48 долларгача тушиб кетди. WТI маркасидаги нефтнинг май фючерслари эса 0,10 фоизга арзонлашиб, у ҳам бир баррель учун 41,48 долларни ташкил этди.

Шунингдек, бу терактлар туфайли Россияда евро ва доллар курси қулай бошлади. Россия Марказий банки томонидан ўрнатилган курслар сешанба куни пасайган. Айни вақтда 1 евро курси 1,32 рублга пасайиб, 76,14 рублга тушган. 1 доллар эса 1,03 рублга пасайиб, 67,7764 рублни ташкил қилмоқда.