Брюсселдаги аэропортда портлашлар юз беришидан олдин отишма содир бўлган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Бундан ташқари, гувоҳлар араб тилидаги ҳайқириқларни эшитишган.

Бундан олдинроқ, аэропортда портлашлар содир этилиши натижасида 17 киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар берилганди.

Айни вақтда аэропорт ёпиб қўйилган, авиарейслар бекор қилинган.