22 март куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида давомли терактлар содир этилиши бошланди.

Дастлаб, “Zaventem” аэропортидаги 2 портлаш 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Кейинроқ, метронинг Maalbeek, Schuman ва Arts-loi бекатларида 4та портлаш содир этилди. Терактларнинг жами қурбонлари сони ҳозирча 27 нафар кишини ташкил қилмоқда.

Айни вақтда аэропорт ёпиб қўйилган, барча авиарейслар бекор қилинган, метро фаолияти тўхтатилган.