Интернетда Брюссель аэропортида юз берган портлашнинг видеолари тарқалди.

Роликда одамлар ойналари синган бинодан югуриб чиқаётгани ҳамда бино устидан тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин.

Бугун, 22 март куни Бельгия пойтахтидаги аэропортда икки марта портлаш юз берди. Портлаш оқибатида 17 киши ҳалок бўлган. Аэропорт ҳудудидан террорчи ҳудкушларнинг 3та нимчаси топилган.