Брюссель полицияси томонидан бугун шаҳарда содир этилган терактларга алоқадорликда гумон қилиниб қўлган олинган Беларусь фуқаролари Иван Довбаш ва Алексей Довбаш ўзларига қўйилаётган айбга муносабат билдиришди. Айни вақтда Бельгияда яшайдиган бу беларуслар ўзларининг терактларга алоқадор эмаслигини айтишган.

"Агар биз худкуш террорчи бўлсак, нега тирикмиз?", дейди ака-укаларнинг каттаси.

У ўзларини 14 март кунидан буён террорчиликда гумон қилиб келишаётганини билдирган.

Бельгия махсус хизматлари уларни ҳеч бир асоссиз, шубҳа туғдиргани учун қўлга олган.

Бундан олдинроқ, Брюсселдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 3 нафар беларуслик қўлга олингани, Беларусь махсус хизматлари бу маълумотларни текшираётгани ҳақида хабар берилганди.