Брюсселдаги аэропортда 2та портлаш содир бўлди

Жаҳон 22 Март 2016 357

Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги Завентем аэропортида 2та портлаш содир бўлди. Бу ҳақда RTBF хабар тарқатган.

Ҳозирча портлаш сабаблари аниқланмаган.

Гувоҳлар кучли портлаш овозини эшитишганини ва бир қанча кишилар жароҳат олганини кўришганини айтиб беришган.

Қайд этилишича, аэропортда эвакуация ишлари амалга оширилмоқда. Барча рейслар бекор қилинган.

Айни вақтда ҳодисанинг тафсилотлари ўрганилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар