Бухоролик тамагир узоққа бора олмади

Жамият 22 Март 2016 440

Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани ДСИ текширувлар шўъбаси лавозимида ишлаб келган Шавкат Камолов ўз мансабини суистеъмол қилиб, 1100 АҚШ доллари пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақида “Ҳуқуқ” нашри ҳабар беради.

Шавкат Камолов 2011 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Қоровулбозор тумани ДСИ текширувлар шўъбаси лавозимида ишлаб келган. У мансаб мавқеидан фойдаланиб, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгашининг 4-сонли қарори билан тасдиқланган режа жадвали ҳамда Қоровулбозор туман давлат солиқ инспекциясининг 2015 йил буйруғига асосан тумандаги люкс “Сарбон-Сардоба” масъулияти чекланган жамиятнинг 2011-2014 йиллардаги фаолиятини текширади.

Ш. Камолов текшириш якунлари ҳақида далолатномани ёзмай туриб, солиқларни тўлашда камчиликлар борлигини рўкач қилиб, МЧЖ раиси Улуғбек Оқиевдан бу ишни ёпиш учун 1100АҚШ доллари сўрайди. Бу ҳақида Оқилов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳабар беради ва 2015 йил 4 март куни Ш. Камолов МЧЖ раиси У.Оқиловдан 1100 АҚШ долларини олаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан қўлга олинди. Ўз мансабини суъистемол қилган Ш. Камолов 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Кўпроқ янгиликлар