FT: ОПЕК нефть қазиб олишни Эроннинг розилигисиз ҳам музлатиши мумкин

Иқтисодиёт 22 Март 2016 718

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) Саудия Арабистони бошчилигида нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиш бўйича келишувга Эроннинг розилигисиз ҳам бориши мумкин. Бу ҳақда Financial Times нашрига ОПЕКка кирувчи давлатлардан бирининг вакили маълум қилди.

“Бир қатор нефть қазиб олувчи давлатлар нефть қазиб олишни музлатишга тайёр, Эрондан тобе бўлишнинг нима кераги бор?”, деб айтди ОПЕК вакили.

Бундан ташқари, нашрнинг ОПЕКдаги манбасининг таъкидлашича, нефть қазиб олишни музлатиш бўйича музокараларда Россия “етакчи роль” ўйнамоқда. Манбанинг айтишича, нефть қазиб олишни музлатиш бўйича музокаралар ортида Саудия Арабистони ва Россия ўз муносабатларини анча яхшилаб олди. Манбанинг таъкидлашича, нефть бозоридаги жорий нарх-наво бундай музокараларнинг бошланишига асосий сабаб бўлди, бироқ нефть ҳажми борасида ҳозирча аниқлик йўқ.

“Биз давлатлар бўйича январь, февраль ва март ойларидаги маълумотларни кўриб чиқамиз ва эҳтимол ҳаммани қониқтирадиган кўрсаткичларни топамиз”, деб таъкидлаб ўтди манба ва нефть ҳажми январдаги даражада музлатилиши мумкинлигини айтди.

17 апрелда Дохада ОПЕКка аъзо давлатлар вакиллари учрашуви бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53115 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65371 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160816 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26780 Жамият
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 336 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Кўпроқ янгиликлар