БРИКС ташкилотининг навбатдаги саммити Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида, шу йилнинг 15-16 октябрь кунларида ўтказилади. Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж маълум қилган.

"Мен мамнуният билан маълум қиламанки, БРИКС саммити Гоада 2016 йилнинг 15-16 октябрь кунларида бўлиб ўтади", дейди у.

Вазир шунингдек, саммит учун логотипни намойиш қилган.

БРИКС - Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикасидан иборат (BRIKS — Brazil, Russia, India, China, South Africa) халқаро уюшма бўлиб, унинг таркибидаги барча давлатларнинг умумий аҳолиси 2,83 миллиард кишини ташкил этади (жаҳон аҳолисининг 42 фоизи).

БРИКС сиёсий ва иқтисодий қудратини намойиш этиб бормоқда. 2015 йилнинг апрелида Бразилияда бўлиб ўтган саммит якунида БРИКС давлатлари 100 млрд долларлик капиталга эга тараққиёт банкини тузиш бўйича қарор қабул қилишганди. 2015 йилнинг ёзида, 26—29 июль кунлари Уфада бўлиб ўтган БРИКС ва ШҲТ саммити вақтида асосий масалалар ҳақида гаплашиб олинди.