ИШИД жангарилари АҚШнинг Ироқдаги янги базасига такрорий ҳужум қилди

Жаҳон 22 Март 2016 344

ИШИД жангарилари АҚШнинг Ироқдаги ўт очишни қўллаб-қувватлаш базасига уч кун ичида иккинчи марта ҳужум қилди, деб хабар бермоқда CNN нашри.

АҚШ бошчилигидаги аксилтеррорчилик коалициясининг расмий вакили Стив Уорреннинг айтишича, 10 га яқин қуролланган жангари Firebase Bell базасига яқинлашмоқчи бўлган, улардан 2 нафари йўқ қилинган, қолгани эса яширинишга қарор қилган. Коалиция қўшинларидан ҳеч ким жароҳат олмаган.

Уорреннинг таъкидлашича, жангарилар вертолёт ва техниканинг ҳаракатланишини яққол кўриш мумкин бўлгани сабабли базанинг жойлашган ўрнини билади. “Сиз 200 пиёда аскарни яшира олмайсиз”, деб айтди Уоррен.

Базада пиёда аскарлардан ташқари, махсус бўлинмаларнинг 200 га яқин ҳарбийси ҳам бор.

Аввалроқ Ироқда янги очилган базанинг жангарилар томонидан ўққа тутилиши оқибатида бир нафар америкалик аскар ҳалок бўлгани маълум қилинганди. База террорчилар эгаллаган Мосул шаҳрига ироқлик ҳарбийларнинг ҳужумини артиллерия билан қўллаб-қувватлаш учун очилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар