Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида юзлаб таксичи такси буюртма қилувчи Uber ва Grab хизматларига қарши намойиш ўтказиб чиқишди. Бу ҳақда  хабар берди Associated Press.

Намойишчилар шаҳардаги марказий кўчани беркитиб қўйишди. Шуни алоҳида ҳисобга олиш керакки, бу шаҳарда ўтказилаётган иккинчи йирик намойишдир. Таксичларнинг айтишича, хизмат ҳайдовчилари кам ҳақ эвазига ишлашмоқда ва уларнинг ҳуқуқи кенгайтириб қўйилган. Бу эса бошқа таксичиларнинг ишига салбий таъсир кўрсатади. Жакартада эса қўшни ҳудудлардан келиб, таксичилик қилиб, рўзғор тебратаётганлар талай топилади.

Маълум бўлишича, намойиш одамларда салбий таассурот қолдирган. Бунга йўлларни беркилиб қолганини сабаб қилиб кўрсатишмоқда.