Жанубий Кореяда биринчи бор Зика вируси билан касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон 22 Март 2016 431

Корея Республикасида Зика вируси билан касалланиш ҳолати расман тасдиқланди. Бу ҳақда мамлакат касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

"Ташхис 11 март куни Бразилиядан қайтган 43 ёшли эркакка қўйилган. Айни дамда у Сеулдан 330 км узоқликда жойлашган Кванжу шаҳридаги шифохонага ётқизилган", - дейилади хабарда. Бемор карантинда бўлиб, тиббиёт ходимлари ундаги касаллик бошқаларга юқадими йўқми, шуни ўрганишмоқда.

Маълумот учун: Зика вируси юқори ҳарорат, бошда ва бўғинлардаги оғриқ, яллиғланиш жараёнлари, алоҳида ҳолатларда эса кўнгил айниши ва қайт қилиш, қоринда пайдо бўладиган оғриқ билан ажралиб туради. Касаллик Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка ва Тинч океани ҳудудларида қайд этилган.

Кўпроқ янгиликлар