Мексикада Зика вируси билан касалланганлар сони 160 нафарга етди

Жаҳон 22 Март 2016 344

Мексикада Зика вирусига чалинганлар сони 160 нафарга етди. Бу ҳолат айниқса Мексиканинг жанубий минтақаларида кузатилмокда. Чьяпас штатида беморлар сони 82 нафар, қўшни Оахакада эса 59 нафарни ташкил этмокда. Бу ҳақида Лотин Америкаси соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиология бош бошқармаси хабар берди.

Беморларнинг умумий аҳволи муқобил баҳоланмокда. Яқин кунларгача Зика инсоният учун у қадар хавфли ҳисобланмас эди. Шундай бўлса-да, 2015 йилнинг ноябрида Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги аёллар ҳомиладорлиги вақтида шу вирус билан касалланса, туғилажак болада туғма нуқсон - микроцефалияни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу эса ўз ўрнида боланинг ақлий жиҳатдан ноқобил бўлишига, эшитиш ва кўриш қобилиятларининг пасайишига олиб келади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1 февральда Жанубий ва Шимолий Америкада Зика вирусининг авж олганини халқаро миқёсдаги тиббий вазият деб тан олди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 43878 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61330 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34031 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19237 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73521 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59820 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 304 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар