ОПЕК бош котиби Абдуллоҳ ал-Бадрий яқин орада нефть нархи юқори даражада бўлмаса-да, мақбул даражага кўтарилишини мўлжаллаётганини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Ал-Бадрийнинг айтишича, нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ортиқча нефтни қисқартиришга ва 300 млн баррель миқдоридаги ортиқча захиралардан қутулишга муваффақ бўлганларидан кейин, нарх нормал даражага келади.