2016 йилнинг 17-20 март кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида Енгил атлетика бўйича бўлиб ўтган Халқаро Гран-при мусобақасида ўзбек спортчилари жами 6 олтин, 3 кумуш ва 2та бронза медалларини қўлга киритдилар. Мусобақанинг югуриш баҳсларида спортчимиз Муродуллаев Маъруфжон 400 м. масофни 00:50.61 сония, 800 м. масофани 02:04.11 сония ва 1500 м. масофани 04:04.95 сония натижа билан рақибларидан устун келиб, 3 олтин медалини қўлга киритган бўлса, Абдурашидов Мансур 100 м. масофани 00:11.30 сония билан олтин ва 200 м. масофани 00:23.38 сония натижа билан кумуш медалига сазовор бўлди. Сахатов Миран 200 м. масофани 00:24.37сония билан олтин, Норов Сирожиддин 800м. масофани 02:00.61 сония билан бронза медалини забт этишди.

Баландликка сакраш баҳсида Хасанов Омадбек 1.70 см. га сакраб, бронза медалига, найза отиш баҳсида Қаюмова Нозимахон 42.79 м.га отиб олтин медалига ва ядро ирғитиш баҳсида тошни 11,95 м.га ирғитиб кумуш медалини қўлга киритишди. Бинобарин яна бир спортчимиз Семёнова Наталья 14,17 м. натижа билан найза отиш баҳсида кумуш медалига сазовор бўлди.