Ўзбекистон Миллий Университети талабалари Жанубий Кореяда таҳсил оладилар

Ўзбекистон 22 Март 2016 1953

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ахборот хизматидан маълум қилишича, Биология-тупроқшунослик факультети билан Жанубий Кореянинг Гёнсанг Миллий университети Life science and Agraculture факультети профессор-ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Гёнсанг Миллий университети доктори Бёунг Рёнг Жеонг ўз сўзида шундай деди: “Мазкур олий таълим муассасангизни Ўзбекистондаги етакчи университет сифатида эътироф этамиз. ЎзМУ ўзининг юқори илмий салоҳияти билан ажралиб туради. Шунинг учун иқтидорли талабаларингиз, тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда шу аснода ҳамкорликда халқаро лойиҳаларни амалга ошириш ҳар томонлама манфаатли бўлишига ишонамиз”.

Таниқли олим ҳар бир талаба, тадқиқотчи инглиз ёки корейс тилини пухта билиши ва ўзининг йўналиши бўйича чуқур билимга эга бўлиши зарурлигини алоҳида таъкидлади. У Life science and Agracultural факультетида асосан “Ўсимликлар биотехнологияси”, “Ўсимликлар физиологияси”, “Трансплант ўсимликлар олиш” каби йўналишларда қандай ишлар олиб борилаётганини изоҳлаб берди. Талаба алмашинуви масаласида иккала университет ўртасида алоҳида шартнома бўлиши зарурлиги ва бу борадаги режалар шу асосда амалга оширилиши таъкидланди. “Бизнинг университетда ҳар бир профессор-ўқитувчининг ўз фонди мавжуд бўлиб, у шу фонди ҳисобидан сизлардан иқтидорли талабаларни олиб бориши мумкин, – деди доктор Бёунг Рёнг Жеонг.– Ўша профессор-ўқитувчи барча харажатларни ўз ҳисобидан қоплайди”.

Нуфузли меҳмон айни пайтда Life science and Agraculture факультети АҚШнинг Миссури, Чехиянинг Аграр каби бир қатор университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттираётгани, улар билан ўзаро талабалар, профессор-ўқитувчилар алмашинуви ўз самарасини кўрсатаётганини изоҳлаб берди.

Гёнсанг Миллий университетининг Life science and Agraculture факультети декани Соллеге, доктор Бёунг Рёнг Жеонг, профессор Санг-Ин Шим ва Жун Ҳюн Жо ўзларининг илмий изланишлари, факультетида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар беришгач, фаолиятлари ва таълим жараёнларига бағишланган фильм намойиш этилди.

Ўз навбатида ЎзМУ Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Маъсум Ҳакимов, профессор-ўқитувчилардан Қаҳрамон Давронов, Улуғбек Мирхўжаев, Рашид Қулматов ва бошқалар бугунги кунда университетда олиб борилаётган ишлар, илмий мактаблар ва лабораториялар фаолияти ҳақида атрофлича сўз юритишди.

Ўзаро келишувга мувофиқ Биология-тупроқшунослик ва Life science and Agraculture факультетлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Шундан сўнг меҳмонлар бир гуруҳ талабалар билан суҳбатлашдилар. Микробиология ва биотехнология кафедраси магистранти Музаффар Мўминов, 4-курс тупроқшунослик кафедраси талабаси Абдулазиз Тўраев, мустақил тадқиқотчилар Дилфуза Жабборова ва Владислав Шуригиннинг инглиз тилида эмин-эркин мулоқоти уларда катта қизиқиш уйғотди.

Давра суҳбатида катта илмий-ходим изланувчилар ва магистратура босқичи талабалари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар