Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам очилади

Жамият 22 Март 2016 667

Бугунги кунда олий ўқув юртларига кириш масалаларида баъзи бир қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар фирибгарлик ишларини шу соҳа билан ҳам амалга оширмоқдаки, бундай ҳолатларга кун нуқтаи назаридан ёндашмаслик хато бўлади. “Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича намаганлик Б.Тўраев ўз инон-ихтиёри билан уларнинг тузоғига илинди. Б.Тўраев Наманган муҳандислик-технология институтига ҳужжат топшираётган абитурентлар орасидан танишларини топиб қинғир йўллар билан ўқишга кириш йўлларини қидира бошлади. Бунинг ечимини амалга оширишда олий маълумотли қайнотаси, Косонсой туманида яшовчи Ш.Соатов унга айни муддао бўлди.

Қайнота куёв ўз жиноий ишларини амалга оширишда дастлаб Наманган шаҳрида яшовчи Музаффар исмли йигитни ўз тузоғларига илинтириб, уни Наманган муҳандислик институтига ўқишга киргизиб қуяман, деб ваъда қилди. Бунинг эвазига 2500 АҚШ доллари кетишини олдиндан 10000 АҚШ доллари олди, қолганини ўқишга киргандан сўнг олишини айтиб, уни ишонтиришди. Улар ўз қармоғи домига янгиқўрғонлик Умид Назаровдан 2300 АҚШ доллари, наманганлик Акрам Саматовдан 2000 АҚШ доллари эвазига ўқиш киритиш ваъдаси билан олишди.

Улар ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Наманган туманилик Карим Ғаниевдан 2000 АҚШ долларини ҳам олишга улгурди. Шунингдек, норинлик Гулмира Маҳмудовага имтиҳон куни шипарлгалка ва телефондан ёрдам беришини айтиб 1000 АҚШ доллари сўради ва олдиндан 200 минг сўмни олиб, 1000 АҚШ долларини ўқишга киргач, олишга келишди.

Ниҳоят 1 август ҳам келди. Афсуски Олий маълумотли касбига номуносиб қайнота ва қўштирноқ ичидаги ишбилармон тадбиркор куёвнинг режалари саробга айланди. Улар режаларни амалга ошириш учун 1-кичик туман ҳудудидан ўтар-ўтмас ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди. Б. Тўраев ва Ш. Соатов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор, деб топилиб жазога тортилди. Улар билан ҳамкорлик қилган шахслар ҳам жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар