Ватанимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари халқимиз кайфиятига, турмуш тарзига ўзгача шукуҳ баҳш этаётганини одамларимиз юз-кўзида бугун яққол кўрса бўлади.

Жумладан, Фарғона водийсининг қадим ва кундан-кун яшариб бораётган Қўқон шаҳрида ҳам ҳар кун янгилик, ҳар куни байрам. Борган сари замонавийлашиб ва яшариб бораётган кўҳна Қўқон юртимиз чиройига янада чирой қўшмоқда.

Яқинда Қўқон шаҳрида қад ростлаган “Қўқон савдо маркази” шаҳар аҳли учун кутилмаган совға бўлди. Уч қаватли савдо марказининг биринчи қаватида медиа парк ва озиқ-овқат дўконлари жойлашган. Иккинчи қаватда эса 68 та кийим-кечак дўкони иш олиб боради. Марказнинг учинчи қаватида болалар учун ўйингоҳ, fast food, ресторан ва кинозал мавжуд.

“Қўқон савдо маркази”да турли концерт дастурлари ҳам ўтказиб турилади. Масалан, 8 март куни Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ушбу марказга ташриф буюриб, ўз концерт дастурини тақдим этди. Яқин кунларда ҳам марказда элимиз суйган санъаткорлар томонидан концерт дастурлари тақдим этиш режалаштирилган. Жумладан, 23 март куни соат 16:00 да Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, шу куни соат 19:00 да эса Улуғбек Раҳматуллаев ўз концерт дастурларини намойиш этишади. Дастурни Акмал Мирзо олиб боради.