Россияда ноқонуний миграция билан шуғулланган ўзбекистонликлар судланди

Жамият 22 Март 2016 513

Хабаровск ўлкасининг Краснофлот туман суди ноқонуний миграция каналини ташкил этишда айбланаётган 2 нафар шахсга реал жазо муддатлари белгилади. Бундай жиноятлар учун реал жазо муддати тайинланиш Хабаровск ўлкаси суд амалиётида биринчи марта юз бермоқда, деб маълум қилди Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати бошқармаси.

Ноқонуний миграция каналини Сахалин вилоятида яшовчи шахс ташкил этган, у ҳибсга олиниши вақтида фирибгарликда гумонланиб, федерал қидирувда бўлган. У Хабаровскда қалбаки паспорт билан бир неча йил яшаган ва ҳаттоки уйланишга ҳам улгурган. Унга Ўзбекистоннинг 2 фуқароси воситачилик қилган.

Туман суди қарори билан гуруҳнинг барча аъзолари улар томонидан амалга оширилган барча жиноятлар бўйича айбдор деб топилди. Воситачилардан бири 10 ойга умумий тартибдаги колонияда жазони ўташга маҳкум қилинди, иккинчиси 8 ойлик синов муддат билан 1 йилга шартли жазога тортилди. Гуруҳ ташкилотчиси 4 йил 5 ойга озодликдан маҳрум қилинди ва 70 минг рубль жаримага тортилди.

Гуруҳ ташкилотчиси ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг қалбаки хизмат гувоҳномаси ва формасидан фойдаланиб, ўлкадаги миллий диаспоралар билан алоқалар ўрнатган. Воситачилар Россияда бўлиш муддатини узайтиришга эҳтиёж сезаётган хорижликларни топиш билан шуғулланишган ва 30 минг рублдан 100 минг рублгача ҳақ эвазига уларнинг паспортига миграция хизматининг гўёки Россияда вақтинчалик яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи штампларини қўйиб беришган. Жиноятчилар 2014 йил ноябридан 2015 йил февралигача Россияда шу тариқа 50 хорижликни қонунийлаштиришга муваффақ бўлган.

Маълум қилинишича, гуруҳ ташкилотчиси қўлга олиниши вақтида прокуратура ходими кийимида бўлган, ваҳоланки ҳеч қачон бундай ходим бўлмаган ва унинг ёнида турли ўйлаб топилган исмларга очилган турли ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг хизмат гувоҳномалари бўлган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар