Ростов вилояти Донецк шаҳар суди украинали учувчи Надежда Савченкога нисбатан 22 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, унга 30 минг рубль миқдоридаги жарима ҳам белгиланган.

Савченко ВГТРК журналистлари Игорь Корнелюк ва Антон Волошиннинг қотиллигида ва Россия чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтишда айбдор деб топилди. У аввалига тинч аҳолини ўлдиришда ҳам айбланаётганди, лекин суд жараёнида бу айблов исботланмади.

Суд тайинлаган муддат Савченко ҳибсга олинган 2014 йилнинг 23 июнидан ҳисобланади.