Январь ойидан бошлаб Туркия Россияга ўзининг мева ва сабзавотларини жўнатишни тўхтатгач, бугунга келиб Сурия томони Россияга мева ва сабзавотлар юборишни бошлади. Икки томон ҳам шунга мувофиқ музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради "Коммерсантъ".

Газетанинг маълум қилишича, импорт қилувчилар “Адиг-Юрак” компанияси сифатида рўйхатдан ўтишган. Компания бош директори Аслан Панешнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Новороссийск портига Суриядан катта партияда мева ва сабзавот маҳсулотлари: апельсин, лимон, грейпфрут, томат ва карамлар келтирилган. Юкнинг умумий оғирлиги 3 минг тоннани ташкил этган.

“Бизнинг режамизда импорт миқдорини ҳафтасига 5 минг тоннага етказиш бор”, — деди “Адиг Юрак” компанияси бош директори Аслан Панеш.