Украина президенти Пётр Порошенко расмий ташриф билан 5—7 апрель кунлари Японияда бўлади. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамасининг бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилган.

Президент ташриф давомида Япония бош вазири Синдзо Абэ билан музокаралар олиб боради. “Бу йилги "Еттилик” вакили сифатида биз Украинадаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этилишини ва мамлакатда ўтказилажак ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз”, — деди бош котиб.

Аввалроқ Киода ахборот агентлигининг маълум қилишича, Порошенконинг Токиога ташриф буюришидан мақсади Москва билан алоқаларда мувозанатга эришишдир. “Япония бош вазири Абэ АҚШ билан ҳудудий масалаларда келиша олмай турган бир пайтда Россия билан алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқда”, — дейилади агентлик берган маълумотда.