Украинада 4G’га ўтмасдан туриб 5-алоқа авлоди 5G’ жорий қилиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Украина президенти маъхмурияти бошлиғи ўринбосари Дмитрий Шимкивага иқтибос келтирган ҳолда ЛІГА.net маълум қилмоқда.

Шимкиванинг айтишича, бир неча йилдан кейин ўтадиган кейинги тендерда арзон 5G ускуналари бўйича таклифлар билдирилса, унда 4G’ни лицензиялаштиришга ҳожат қолмайди.

“Бу босқичдан шунчаки сакраб ўтиб кетиш мумкин бўлади”, деб айтди Шимкива.

Украинанинг алоқа ва ахборотлаштиришни тартибга солиш масалалари бўйича миллий комиссияси Украинада ишлатиш мумкин бўлган диапазонларни таҳлил қилиш масаласида британиялик экспертлар билан ҳамкорлик қилмоқда.