Жаҳон иқтисодиётидаги сўнгги тенденциялар, Осиё мамлакатларида янги иқтисодий инқироз таҳдидлари, ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётида тутган ўрни ҳамда Россия ва Хитой ҳамкорлик муносабатлари – Боао (Жанубий Хитойнинг Хайнань орол провинцияси)да 2001 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган навбатдаги Осиё иқтисодиёт форумининг асосий музокара ва дебат мавзулари этиб белгиланди.

“Жаҳон иқтисодиёти Хитойга кенг инновацион бозорни таклиф этди ва ХХР ривожланишига замин яратди. Айни пайтда Европа мамлакатларида янги инновациялар сонининг камайиши ва АҚШ инновацион салоҳиятининг сусайиши кузатилмоқда. Хитой уларнинг ўрнини эгаллаши ва янги инновация манбасига айланиши мумкин. Шу сабабдан ХХР яқин йилларда иқтисодий тамаддуннинг янги моделига ўтиши мумкин”, - деб маълум қилди форум очилиш арафасида иқтисодчи Эдмунд Фелпс, 2006 йилда иқтисодиёт йўналиши бўйича Нобель мукофоти лауреати.

Осиё тараққиёт банки етакчи иқтисодчиси Вэй Шанцзиннинг сўзларига кўра, форум иштирокчилари Осиё мамлакатлари иқтисодий аҳволига кўпроқ диққат қаратишлари лозим.

Форум очилиш маросими арафисида ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Каннинг маълум қилишича, бу йил форумда 12 мамлакат – Бельгия, Вьетнам, Камбоджи, Лаоса, Мьянма, Таиланд, Непал, Литва, Индонезия ва Жанубий Корея давлатлари вакиллари иштирок этадилар.

Бу йилги 15-форум “Осиёнинг янги келажаги: янги динамика, янги кучлар” шиори остида ўтади. Форум доирасида режалаштирилган 83 та тадбирда 2 минг нафар сиёсатчи, иқтисодчи ва тадбиркорлар иштирок этиши кутилмоқда.