Япония мудофаа кучлари вазифаларини кенгайтирувчи янги қонунлар пакети 29 март куни кучга киради.

Бундан ташқари, 2015 йил сентябрь ойида Япония қуйи палатасида тасдиқланган хавфсизлик қонунлари кучга киргач, Япония ҳукумати мамлакат ҳарбийларига янги ваколатлар тақдим этишга эҳтиёткорона ёндошади, деб хабар беради NHK.

Масалан, ҳукумат БМТ байроғи остидаги япон иштирокчиларига Жанубий Судандаги халқаро амалиётларда тинчликпарварларни ҳимоя қилиш мақсадида қуролдан фойдаланишга ва тинчликпарварларнинг лагерларини муҳофаза қилишда қатнашишга рухсат бериш керак ёки керакмаслигини ҳал қилиши лозим.

Янги қонунлар агар Япониянинг яқин иттифоқдошига ҳужум уюштирилганда мамлакат ва унинг аҳолиси йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолса, Япония мудофаа кучларига қуролдан фойдаланиш ваколатини беради. Шунингдек, бошқа давлат томонидан ҳарбий фитна уюштирилган ҳолатда ҳам қуролдан фойдаланиш ҳуқуқини тан олади.

Ҳужжатлар давлат қуролли кучларининг давлат чегарасидан ташқаридаги фуқароларини ҳимоялаш ва бошқа давлатда асирда бўлган фуқароларини озод қилишни ҳам назарда тутади.