ANA (All Nippon Airways) авиакомпаниясининг компьютер тизимидаги носозлик туфайли Япониянинг ўнлаб аэропортларида 87та авиарейс бекор қилинди ва бу 10 мингдан ортиқ йўловчиларнинг режаларига таъсир кўрсатди. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар тарқатган.

Авиакомпания сайтида хабар қилинишича, муаммо маҳаллий вақт билан соат 08:20да кузатила бошланган. Киодо нашри хабарида айтилишича, бу муаммо соат 11:30гача давом этган.

ANA авиакомпанияси бу ноқулайлик сабабини билдирган ва ноқулайлик учун узр сўраган.

Хабарда қўшимча қилинишича, шу тизимдан фойдаланган Япониядаги Starflyer, Airdo, Solaseed Air ва Ibex Airlines авиакомпанияларида ҳам муаммолар кузатилган.