Америкаликлар iPhone 5’ни iPhone SE’дан фарқлай олишмади

Жаҳон 23 Март 2016 562

Америкалик телебошловчи Жимми Киммел йўловчилар iPhone 5 ҳамда яқинда тақдим этилган iPhone SE ўртасидаги тафовутни аниқлай олишларини текшириб кўрди.

Киммел иштирокчиларга иккита смартфон, унинг сўзларига кўра, эски iPhone 5 ва iPhone SE беради. Аслида эса бу смартфонлар иккита бир хил iPhone 5 бўлади. Шунга қарамай, респондентлар улар орасидаги фарқни топишга “муваффақ” бўладилар.

Қатнашчиларнинг бири “янги” iPhone’нинг экрани ёрқинроқ эканини сезган бўлса, бошқа қатнашчилар ҳам дисплейнинг “яхшироқ” ва “тозароқ”лигини айтишди. Сўровда қатнашган яна бир қиз беш сонияда “iPhone SE”нинг батареяси ингичкароқ эканини аниқлади. Шунингдек, сўров давомида “янги” смартфоннинг тезроқ ишлаши ҳам “маълум” бўлди.

Apple компанияси 21 март куни iPhone SE смартфонини намойиш этган. Техник характеристикаларига кўра, у iPhone 5s корпусидаги iPhone 6s’га ўхшайди. Лекин бу мослама 3D Touch’га эга эмас.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар