Apple компаниясининг маркетинг бўйича вице-президенти Фил Шиллер янги “айфон”даги SE харфлари Special Edition (“Махсус версия”) деган маънони англатишини маълум қилди. Бу ҳақда Tech Radar хабар берди.

Интернет фойдаланувчилари бу борада бошқача вариантларни ҳам тахмин қилган эди. Масалан, Standard Edition (оддий версия), Still Expensive (ҳалигача энг қиммат) ва ҳатто Sorry Everybody (барчадан узр сўраймиз).

Apple корпорациясининг янги iPhone SE смартфони 21 март куни тақдим этилганди.