АҚШ икки суриялик хакер ҳақидаги маълумот учун мукофот пули ваъда қилди

Жаҳон 23 Март 2016 461

АҚШ ҳукумати АҚШ ҳукумати ва қуролли кучлари компьютер тизимларига киберҳужум уюштирган "Сурия электрон армияси" хакерлар гуруҳининг 2 иштирокчисига айблов эълон қилди. АҚШ адлия вазирлигининг маълум қилишича, Федерал қидирувлар бюроси бу шахсларни энг хавфли жиноятчилар рўйхатига киритган ва уларнинг ҳар бири ҳақидаги маълумотга 100 минг доллар мукофот пули белгилади.

Тергов маълумотларига кўра, 22 ёшли Аҳмад Умар Аха ва 27 ёшли Фирас Дардор бир неча йил давомида АҚШ федерал муассасалари, жумладан Оқ уй, АҚШ армияси ва денгиз пиёда корпуси сайтларига ҳужум амалга ошириб келган. 2013 йил апрелда улар нуфузли ОАВлардан бирининг твиттердаги саҳифасида Оқ уйда бомба портлагани ва АҚШ президенти яралангани ҳақидаги ёлғон хабарни жойлаштиришган. Адлия вазирлиги матбуот хизматининг айтишича, уларнинг иккиси ҳам эҳтимол Сурияда яшашлари мумкин.

Виржиния штати судида бошқа моддалар бўйича 36 ёшли Питер Ромарга суриялик хакерлар гуруҳи иштирокчиси сифатида сиртдан айблов қўйилган. АҚШ бош прокурорининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Карлиннинг таъкидлашича, "Сурия электрон армияси" гуруҳи ўз ҳаракатларини Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлаш учун амалга оширишларини очиқчасига айтишган. Карлиннинг таъкидлашича, хакерлар ўзгаларнинг компьютер тармоқларига ноқонуний кириб, бойиш мақсадида товламачилик ва пул ювиш билан шуғулланишга уринишган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар