Бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Николай Валуев нима учун ака-ука Кличколарнинг бирортаси билан ҳам жанги амалга ошмагани сабабини айтиб берди.

"Мен ўша вақтда унвонимни қўлдан бой бергандим ва биз музокаралар ўтказгандик. Бу музокаралар норасмий бўлган. Биз Виталий билан юзма-юз гаплашганмиз, бу Петербургда бўлганди. Мен унга ҳаммасини айтдим, унга ён босмаслигимни тушунтирдим. Очиқчасига айтганда, уни уришимни айтганман.

Агар мен ютадиган бўлсам яна Виталий билан жанг қилишим керак эди, мен бунга рози бўлганман. Бироқ агар мен яна ютадиган бўлсам унинг укаси билан уршишим керак эди, агар уни ҳам ютадиган бўлсам, яна у билан уршишим керак эди. Бутун Кличко оиласи билан. Мен улар билан токи ютқазмагунимча жанг қилаверишим керак эди", деб айтди Валуев "Звезда" телеканалида.