Британияликлар интернет ёрдамида янги кема учун ном танлашмоқда

Жаҳон 23 Март 2016 408

Атроф-муҳитни ўрганиш бўйича Британия миллий кенгаши (NERC) яқин орада 200 млн фунт стерлинг турадиган қироллик илмий-тадқиқот кемасини олади. Кенгаш бу кемага интернет ёрдамида ном танлашга қарор қилди. Кемага ном бериш бўйича овоз беришда исталган одам ўз вариантини таклиф қилиши мумкин бўлди.

Жеймс Хэнд исмли бошловчи кемани RRS Boaty McBoatface деб номлашни таклиф қилди ва овоз бериш бошлангандан бир неча кун ўтиб бу ном овоз бериш жараёнида 1-ўринга чиқиб олди (RRS – қироллик тадқиқот кемасини, Boaty McBoatface – ҳазиломуз исм ва фамилия бўлиб, "Қайиқ юзли қайиқ" деган маънони беради).

Бу ном учун бир ҳафта ичида 55 мингтадан кўп овоз берилди. Кемага қутб тадқиқотчиси Генри Уорсли ёки табиат ҳақидаги фильмлар бошловчиси Дэвид Аттенборо номини бериш таклифи учун RRS Boaty McBoatface номидан кўра 10 баробар камроқ овоз берилган.

Шунингдек, кемага берилиши таклиф қилинган ҳазиломуз номлар орасида қуйидагичалари ҳам бўлди:

— RRS It's Bloody Cold Here ("RRS Бу ерда жуда совуқ");
— RRS Usain Boat ("RRS Усейн қайиқ", енгил атлетикачи Усейн Болт номидан олинган);
— RRS Boatimus Prime ("RRS Боатимус Прайм", "Трансформерлар" фильмидаги Оптимус Прайм номига);
— RRS What Iceberg? ("RRS Қанақа яна айсберг?");
— RRS NotTheTitanic ("RRS Титаник эмас");
— RRS Mostly Harmless ("RRS Асосан зиёнсиз ");
— RRS It Ain't Half Cold Mum ("RRS Ойи, бу ерда умуман совуқ эмас ").

Ҳазиломуз номлар шундай шов-шув келтириб чиқардики, 20 мартда овоз бериш сайти ишлаши тезлиги тушиб кетди, Жеймс Хэнд эса ўзи билдирган таклиф учун NERC’дан узр сўради. Бироқ кенгаш раиси Жулия Мэддок уни "Узр сўрашнинг ҳожати йўқ, Жеймс, бизга бу ном ёқди", деб тинчлантирди.

Овоз бериш 16 апрелда якунланади, бироқ NERC’нинг таъкидлашича, кемага бериладиган ном борасидаги якуний қарорни экспертлар қабул қилади, улар эса интернет фойдаланувчилар танлаган номга рози бўлмасликлари ҳам мумкин.

Узунлиги 128 метр келадиган, 15 минг тонна сиғимга эга янги кема 2019 йилда сувга туширилади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар