22 март куни Япониянинг Такамура портида Буюк Британиянинг Pacific Egret деб номланган кемасига 331 кгли плутонийни юклаш ишлари якунланди ва кема портни тарк этиб, АҚШга йўл олди. Кемани японияликларнинг кичик соқчи кемаси кузатиб бормоқда. Бу ҳақида Киодо агентлиги хабар берди.

Кема 21 март куни АҚШга жўнатилиши кузда тутилган эди. Портда британияликларнинг Pacific Heron кемасидан яна бири ўткир радиоактив моддалар ортган ҳолда турибди.

Биринчи кема ҳаракатланаётган йўналишда ҳеч қандай хавф йўқлиги билдирилган. Юк АҚШга етказиб берилгандан сўнг, ундан Саванна-Ривер ядро комплексида (Жанубий Каролина штати) фойдаланилади.

Совуқ уруш даврида Японияга 331 кгли плутоний жойлаштирилган эди. Улардан 236 килограммлик қисми Буюк Британия, 93 килограмми АҚШ ва 2 килограмми Франция томонидан. Бу етказиб берилган материаллар 40-50 ядро зарядларини ишлаб чиқаришга етарли ҳисобланади.

Япония ўзининг АЭС чиқиндиларини Буюк Британия ва Франция давлатларида қайта ишлайди. У ерда урушга яроқли плутонийлар ишлаб чиқарилади. Япон ишчилари уни уран билан аралаштириб, МОКС деб номланган портловчи моддалар ишлаб чиқаришни кўзда тутишган.

2014 йилнинг якунига кўра, Япония ўз ҳудудида 11 тонна плутоний сақлаган. Бундай моддадан яна 36 тоннага яқини Франция ва Буюк Британия ҳудуддида сақлаган эди.

Экспертларнинг тахминига кўра, бу материаллардан чамаси 6 мингта ядро зарядлари тайёрлаш мумкин. АҚШ Токиодан плутон захираларини якунлашларини ёки ақалли уларни ўстиришни тўхтатишларини сўраган эди. Вашингтон бу материаллар ядро терроризмини бир бўлаги бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.