22 март куни иккита портлаш содир бўлган Брюссель аэропорти 24 мартга қадар ёпиқ бўлади.

Брюсселдаги терактнинг тахминий ижрочилари детанаторларни қўлқопларга беркитган бўлишлари мумкин. Бельгия Мудофаа вазирлиги вакилининг маълумотига кўра, аэропортдаги кузатув камераларида қайд этилган фотосуратлардан кўринади-ки, икки нафар тахминий жиноятчи биттадан қўлқоп тақиб олишган. Айнан ўша қўлқоплар остида детонаторлар бўлган бўлиши мумкин, деб хабар беради Reuters.