Бельгия бош прокурори Фредерик ван Лев Брюсселдаги терактлар туфайли жабрланганларнинг аниқ миқдорини маълум қилди. Бу ҳақда немис нашрлари хабар ёзмоқда.

Ван Левнинг сўзларига кўра, теракт туфайли жабрланганлар сони 270 нафарни ташкил қилмоқда.

Бундан олдинги хабарларда, 31 киши ҳалок бўлгани ва 250 киши жароҳатлангани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни маҳаллий вақт билан соат 8:10да Брюссель аэропортида иккита портлаш содир этилди. Кўп ўтмасдан, Брюсселдаги метро бекатларида ҳам 3та теракт амалга оширилди.

Портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олган ИШИД бу терактлар Бельгиянинг халқаро коалиция таркибида Ироқ ва Сурия ҳудудидаги амалиётларда қатнашганига жавобан содир этилганини айтган.