Daily Mail: Месси «Барселона»дан кетса, Гвардиола учун «Манчестер Сити»га келади

Спорт 23 Март 2016 408

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олиш умидидан воз кечмаяпти.

Daily Mail нашри берган хабарга кўра, инглиз клуби агар аргентиналик футболчи «Камп Ноу»ни тарк этишни истаган тақдирда у «шаҳарликлар»нинг бўлажак бош мураббийи Хосепа Гвардиола таклифини қабул қилишига ишончи комил бўлиб турибди.

Қайд қилинишича, Мессининг «Сити»га ўтиши мумкин бўлган ҳолатда унинг собиқ устози Гвардиола бош сабабчи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари, Каталонияда бирга фаолият олиб борган ва ҳозирда «Сити»да ишлаётган Ферран Сориано ва Чики Бегиристайн билан Мессининг алоқалари жуда яхши.

Газетага кўра, «Сити» футболчи билан шартнома имзолаш жуда қийинлигини яхши билиб турибди, бироқ футболчининг Испанияда солиқлар билан боғлиқ муаммоларга кўп дуч келаётгани бу ишни амалга ошишига сабаб бўлишидан умид қилишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар