Google компанияси бир неча ой давомида iOS операцион тизими учун виртуал клавиатура яратиш устида бош қотирмоқда. Appleнинг iPhone ва iPad мобил ускуналари ушбу тизим асосида ишлайди. Бу ҳақда 23 март куни The Verge нашри хабар берди.

Google клавиатураси штатлисидан анчагина фарқ қилади. Масалан, фойдаланувчи бармоғини дисплейдан узмаган ҳолда биринчи ҳарфдан иккинчи ҳарфга ўтиши мумкин. Махсус алгоритм эса сўзларни таклиф этади.